Японияда икки маҳбус қатл этилди

Японияда икки маҳбус қатл этилди

Японияда икки шахсга нисбатан ўлим жазоси ижро этилди, дейилади Киодо агентлиги хабарида.

ЎзА да қайд этилишича, қатл этилганлар номи эълон қилинмаган. Япония адлия вазири Такаси Ямасити буйруғи асосида пайшанба тонгида ўлим жазоси ижро этилган.

Риа новостининг аниқлик киритишича, Кунчиқар мамлакатда олий жазо сўнгги бор шу йилнинг июль ойида Аум Синрикё сектасининг собиқ олти етакчисига нисбатан қўлланилган бўлган. Ҳозирда эса Японияда ўлим жазосига ҳукм қилинган юздан зиёд маҳбус бор. Улар ҳукм ижросини йиллаб кутишлари мумкин. Чунки, қатл ҳақида олдиндан хабар берилмайди.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар Японияни ўлим жазосини бекор қилишга чақириб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!