Январь-апрель ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилди?

Январь-апрель ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга қанча пул жўнатилди?

2018 йил январь-апрель ойларида Қозоғистондан Ўзбекистонга 19,5 миллиард тенге (464,5 миллиард сўм ёки 58,6 миллион доллар) жўнатилди. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

2017 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 39,9 фоизни ташкил этди - 5,6 миллиард тенге (133,4 миллиард сўм ёки 16,8 миллион доллар).

Ўзбекистоннинг умумий ҳажмдаги улуши 11,9%дан 12,3%гача ошди.

Қозоғистондан пулларнинг энг катта қисми Россияга юборилган - 69,6 миллиард тенге (1 триллион сўмдан ортиқ ёки 200 миллион доллардан ортиқ).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!