Янгича баҳолаш мезонини ўйлаб топган ўқитувчи олқишларга сазовор бўлди

Янгича баҳолаш мезонини ўйлаб топган ўқитувчи олқишларга сазовор бўлди

Америкалик ўрта мактаб ўқитувчиси Айне Фотима ўқувчиларнинг синовли ишларини мемлар билан баҳолашга қарор қилди. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

27 ёшли Фотима ўзи жойлаган видеода мактаб ўқувчиларидан бирининг ишида ёзилган нарсалар тушунарсиз бўлганлиги учун унга ҳеч нарсани тушунмаётагн боланинг расмини ёпиштираётганини кўрсатган. Унинг бу баҳолаш тизими 100 мингдан ортиқ қўллаб-қувватлаш ва 6 миллиондан ортиқ кўрувчига эга бўлди.

BuzzFeed News”га берган интервьюсида Фотима баъзи бир ўқувчиларнинг аҳмоқона жавоблар туфайли уйга вазифа текшируви вақтида хафа бўлганини айтган ва айнан мана шу пайтда у нима ҳис қилганлигини ўқувчиларига кўрсатиш учун топшириқларга стикерлар ёпиштирган ҳолда баҳо қўйиб чиққан экан.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!