Янги ўқув йилида 3-, 6-, 7-, 11-синфларнинг барча дарсликлари янгиланади

A A A
Янги ўқув йилида 3-, 6-, 7-, 11-синфларнинг барча дарсликлари янгиланади

Янги ўқув йилидан 1-11-синфларда инглиз тили ҳамда 5-11 синфларда Информатика фани Кембриж дарсликлари ва методикаси бўйича ўқитилади.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Республика таълим маркази ахборот хизмати раҳбари Моҳира Нуруллаева маълум қилди.

Шунингдек, миллий синфлар учун 2-11 синф рус тили дарсликлари ҳамда ўқитувчи китоби, машқ дафтарлари, жами 20 номдаги адабиётнинг оригинал макет лойиҳаси Герцен Россия давлат педагогика университети билан тайёрланди.

Жорий йилда дарсликларни яратишга 605 миллиард сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағлар янги ўқув йилида 3-, 6-, 7-, 11-синфларда барча дарсликларни янгилашга, жами 422 номда ўқув адабиётни тайёрлашга сафарбар қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!