Хоразмда қиморхона фош этилди

Хоразмда қиморхона фош этилди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддасига биноан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш таъқиб қилиниши боис бу турдаги жиноят билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва уларнинг фаолиятига чек қўйиш қўйиш мақсадида ички ишлар органлари томонидан доимий равишда мақсадли чора-тадбирлар олиб борилади.

2018 йил 19 декабрь куни Хонқа тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Хонқа туманида яшовчи, 1955 йилда туғилган А.Ж. ўзининг яшаш уйида, шу туманда яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Х., 1969 йилда туғилган Т.Қ., 1983 йилда туғилган Т.Ж. ва 1983 йилда туғилган И.А. ларнинг пул тиқиб қимор ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги фош этилди.

Ҳодиса жойидан қимор га тикилган 5 877 000 сўм, 450 АҚШ доллари ва 5 000 Қозоқ тенгеси ҳамда ушбу пулларни бир қиморбоз нинг чўнтагидан ўзгасиникига ўтказиб туришга сабабчи бўлган ўйин карталари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди.

Қиморхона хўжайини га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда, Хоразм вилоят ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов маълум қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!