Хитойлик инвестор Бухорога келди

Хитойлик инвестор Бухорога келди

Хитойлик инвестор Ли Хайсин бошчилигидаги делегацияни Бухоро шаҳри ҳокими Қурбон Турсунов қабул қилди.

Шаҳар ҳокими Бухоронинг бой тарихи, бугунги куни, иқтисодий-ижтимоий соҳаларда эришаётган ютуқлари, саноат, ишлаб чиқариши, туризм ва инвестициявий йўналишлардаги имкониятлари тўғрисида маълумот берди. “Янги Ўзбекистон” массиви, “Bukhara City” замонавий тураржой ва ишбилармонлик маркази, қурилиши режалаштирилаётган янги аэропорт ва темир йўл вокзали лойиҳалари бўйича ҳам тақдимот қилинди.

Ли Хайсинга қарашли “China CAMC Engineering Co Ltd.” компанияси Хитойдаги энг йирик ва етакчи компаниялардан бири. Компания 2001 йилдан буён фаолият олиб боради. Компания ўзининг 40 та ички ва 70 та ташқи филиалига эга. 70 дан ортиқ давлатда турли йўналишларда лойиҳаларини амалга оширган.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув давомида томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, янги йўналишларда икки томонлама шериклик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!