Сербия президенти Қозондаги BRICS саммитида қатнашмайди.
"Александр Вучич Россия етакчиси Владимир Путинга 22—24 октябр кунлари Қозонда бўлиб ўтадиган BRICS саммитида қатнашмаслигини, у ерга делегация юборишини айтди", деб хабар бермоқда Сербия радио ва телевидениеси. Вучичнинг аниқлик киритишича, делегация таркибига бош вазир ўринбосари Александр Вулин, мудофаа вазири Братислав Гашич, иқтисодиёт вазири Адриана Месарович ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик бўйича куратор Ненад Попович киради.
Сербия президенти шунингдек, 23 октябр куни Полша бош вазири Доналд Туск Белградга ташриф буюришини, унга Греция бош вазири Кириакос Мицотакис, кейинроқ эса Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен қўшилишларини тушунтирди.
Шу ўринда, Сербия президенти 2024 йилнинг ўзида ЕИ Москвага қарши 44 та санкция пакетини қабул қилгани ва Белград уларнинг бирортасига қўшилмаганини эслатди. "Путин буни жуда қадрлайди", — деди Вучич.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан тинчлик музокараларига очиқ эканини айтганидан сўнг, Москва буни «муҳим» хабар сифатида баҳолади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.