АҚШ разведка хизматлари Венгрияни 1956 йил воқеаларининг навбатдаги йиллиги муносабати билан мамлакатда ҳукуматга қарши қуролли акция тайёрланиши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, Телех интернет нашри хабар берди.
Дипломатик манбалардан маълум бўлишича, Америка разведкаси Венгрия ҳукуматини 23 октябрга мўлжалланган қуролли ҳаракат ҳақида тахминан икки ҳафта олдин огоҳлантирган экан. АҚШ махсус хизматлари Венгрия ҳукуматига тезкор йўл билан олинган маълумотларни тақдим этган. Бу маълумотларга кўра, айрим шахслар 1956-йилги озодлик қўзғолонининг йиллигида қуролли ҳаракатларга тайёргарлик кўраётган бўлиши мумкинлиги аниқланган. Портал шундай хабар тарқатди.
Унинг сўзларига кўра, яқинда Венгрия аксилтеррор маркази ходимлари пойтахтдаги паблардан бирида бир гуруҳ ёшларни қўлга олган, улардан пневматик қуроллар мусодара қилинган. Бу ҳаракатлар Америка разведкасининг огоҳлантириши билан боғлиқми ёки йўқми номаълум. Венгрия ҳукумати ва разведка хизматлари ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермаган.
23 октябрь Венгрияда 1956 йилги озодлик қўзғолонини хотирлаш куни сифатида нишонланади. 68 йил муқаддам мамлакатда совет қўшинлари томонидан бостирилган социалистик тузумни ағдаришга уриниш амалга оширилган.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.