Чеченистон раҳбарининг шериклари Мариупол металлургия заводи жиҳозларини демонтаж қилиш ва сотиш, шунингдек, Россиянинг Ғарб санкцияларига учраган автомобил ишлаб чиқарувчиларига металлолом жўнатиш ва инерт газларни Россия космик дастурига ўтказиш билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри завод раҳбарлари ва олинган ҳужжатларга таяниб хабар берди.
"Россия қўшинлари Мариупол устидан назорат ўрнатганидан кўп ўтмай, оператив тарзда ташкил этилган маҳаллий компания ишини тўхтатган заводдан пўлат маҳсулотларини Россия Федерациясига экспорт қила бошлади. Ушбу компания 2022 йил август ойида икки киши раҳбарлигида рўйхатдан ўтказилган. Улардан бири чечен тадбиркори Валид Корчагин, иккинчиси эса ҳарбийлар билан алоқадор россиялик тадбиркор Юрий Мурайдир. У Россия томонидан аннексия қилинган Қримга Россия Мудофаа вазирлиги учун юк олиб келган", дейилади хабарда.
Нашрнинг маълум қилишича, металлургия заводига кираверишда Қодировнинг портрети ва “унинг чечен ҳарбий бўлинмасининг эмблемаси” бор. Гап Қодировга бўйсунувчи “Ахмад” махсус отряди ҳақида кетмоқда. Март ойида россияпараст расмийлар сўнгги олти ой ичида заводдан 14,7 миллион евро қийматидаги 130 минг тонна темир қўшимча маҳсулоти олиб кетилганини билдирган эди. Заводнинг собиқ эгасининг айтишича, 203 миллион евролик ишлаб чиқариш линияси ҳам демонтаж қилинган ва Россия Федерациясига юборилган.
Қодировнинг ҳамкори Вахит Геремеевнинг айтишича, ҳозирча цехларда фақат металлолом ва чўян қолдиқларини қайта ишлаш мумкин, аммо у 2026 йилгача пўлат ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш устида ишламоқда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.