Бу ҳақда Россиянинг Судандаги элчихонасига асосланиб, "ТАСС” агентлиги хабар бермоқда. Ҳозирда элчихона ходимлари воқеа тафсилотларини аниқлаштиришмоқда.
Фуқаролар уруши давом этаётган Судандаги жангларни кузатувчи Sudan War Monitor лойиҳасига кўра, ушбу самолёт "Тезкор жавоб кучлари” ҳарбийлаштирилган гуруҳи учун юк олиб кетаётган бўлган. Самолёт ушбу гуруҳ жангчилари томонидан хатолик туфайли уриб туширилган.
"Самолёт экипаж аъзоларидан бири Россия фуқароси бўлиши мумкин", деб ёзади Sudan War Monitor ҳаво кемаси қулаган жойдан олинган кадрларга таяниб.
Ижтимоий тармоқларда Суданда уриб туширилган самолёт қолдиқлари акс этган видео чоп этилди. Кадрлар Х ижтимоий тармоғидаги Аlqadh News аккаунтида пайдо бўлди. Тасвирларда учувчиларнинг ҳужжатлари ҳам кўрсатилди. Улардан бирининг Россия паспорти, иккинчисининг махсус ҳужжати намойиш этилди. Ҳужжатда "Манас халқаро аэропорти” деб ёзилган, бу Қирғизистоннинг асосий халқаро аэропортидир.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.