Шимолий Корея Жанубий Корея ва Украинанинг Россия томонида жанг қилиш учун Украинага аскарлар юбораётгани ҳақидаги айбловларни асоссиз миш-мишлар деб баҳолади. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Ryonhap" ахборот агентлиги Шимолий Кореянинг БМТдаги вакилига таяниб хабар берди.
Бу Пхеняннинг Россияга ҳарбий хизматчиларни юбориш ҳақидаги биринчи расмий изоҳидир. Шимолий Корея вакиллари, шунингдек, уларнинг Россия билан муносабатлари «қонуний ва ҳамкорликка асосланган» эканини, Украина билан урушда ёрдам ҳақидаги маълумотлар эса Пхенянни қоралаш ва унинг Москва билан муносабатларига путур етказишга уриниш эканлигини таъкидлади.
Октябрь ойи бошидан бери оммавий ахборот воситалари Шимолий Корея аскарлари Украина билан урушга жўнатилгани ҳақида ёзмоқда. 18 октябрь куни Жанубий Корея разведка агентлигига таяниб, Шимолий Корея 12 минг ҳарбий хизматчини, шу жумладан махсус бўлинмани Украинадаги урушга юбориши ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шу куни Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Шимолий Корея қўшинларининг Россиянинг Украинага қарши урушидаги иштирокини муҳокама қилиш учун разведка, армия ва миллий хавфсизликнинг асосий мутасаддилари билан хавфсизлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Ҳамёнбоп (нархи — $600) iPhone 16e смартфони сотуви ёмон бошланди. Таниқли инсайдер ва Bloomberg журналисти Марк Гурман Apple Store вакилларидан олинган маълумотлар асосида шундай хабар берди.
Мактаб маъмурияти ўша куни ўқитувчи ва қиз ўртасида тортишув бўлганини тасдиқлади ва охирги кунларда қизнинг руҳиятида ўзгариш кузатилмаганини маълум қилди.
Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлган газ чақнашининг келиб чиқишига сабабчи бўлган фуқаро 9-қаватдан ўзини пастга ташлаб ҳалок бўлди.
Трампнинг таъкидлашича, Путин республикачининг “Россия билан алоқалари” бўйича демократлар томонидан олиб борилаётган текширувлар туфайли қаттиқ босим остида қолган.