Страсбургдаги Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияда “хорижий агент” деб эълон қилинган 107 нафар шахс ва тузилманинг Россия расмийларига қарши даъвоси юзасидан қарор чиқарди. Даъвогарлар орасида блогер Юрий Дуд, сиёсатшунос Екатерина Шулман, “Международный мемориал” инсон ҳуқуқлари жамияти, “Озодлик” радиоси, “Дожд” телеканали, Тhe Insider нашри, шунингдек, “Проект”, “Важныe историй" ва “Медиазона” нашрларининг журналистлари бор.
"Россиянинг “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонуни чалғитувчидир. Шунингдек, унинг мақсади “шаффофлик ёки қонуний миллий хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш ўрнига жазолаш ва қўрқитишдан иборат. Россия Федерацияси етказилган зарар учун товон тўлаши шарт", дейилади суд қарорида.
Қайд этилишича, энг катта товон “Озодлик” радиоси учун тайинланган бўлиб, моддий зарар учун 955 440 еврони ташкил этади. Бундан ташқари, маънавий зарарни қоплаш учун Россия аризачиларга моддий зарарни қоплаш ва суд харажатларини тўлашни ҳисобга олмаганда, беш мингдан ўн минг еврогача тўлаши керак.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.