Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ким нима ваъда бермоқда?

A A A
Ўзбекистонда бўлажак парламент ва маҳаллий сайловлар: ким нима ваъда бермоқда?

2024 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон сиёсий ҳаётида муҳим ҳодиса юз бериши кутилмоқда - Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашларга сайловлар режалаштирилмоқда. Жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар аввалгиларидан фарқли равишда аралаш сайлов тизими (мажоритар ва пропорционал) шаклида ўтказилади. Сайловчилар муайян номзодларга эътибор қаратган аввалги мажоритар тизимдан фарқли ўлароқ, янги форматда фуқаролар нафақат бир мандатли округлар бўйича номзодларга, балки мутаносиб тизим бўйича сиёсий партиялар учун ҳам овоз беришади.

27 октябрдаги сайловларда жами 4.8 млн аъзосига эга қуйидаги бешта сиёсий партиянинг иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, марказ ва ўнг марказ деб эътироф этиладиган ЎзЛиДеП партияси мамлакатда ҳукмрон партия ҳисобланади. ЎзЛиДеПнинг асосий мақсади иқтисодиётни либераллаштириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорлар ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Консерватизм мафкурасидаги ўнг партия ҳисобланган Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси мамлакатда иккинчи обрўли партия ҳисобланади ҳамда миллий қадриятларни сақлаб қолиш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, макроиқтисодиётни ривожлантириш ва таълим-тарбияни кучайтиришни ўзининг асосий мақсади деб ҳисоблайди. «Адолат» социал демократик партияси ҳамда Халқ демократик партиялари сўл партиялар ҳисобланиб, асосан ижтимоий тенглик ва адолат, қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг заиф қатламлари ҳимояси сингари социал демократия мафкурасини илгари суришади. Шу билан бирга, мамлакатда яшил партия «Ўзбекистон экологик партияси» ҳам мавжуд бўлиб, энг ёш партия ҳисобланади ва атроф табиий муҳитни асраш, эко таълим ва эко маданиятни шакллантиришни ўзларининг асосий мақсади деб билади.

Қайд этиш жоизки, сайловлар сиёсий партияларнинг кучи ва давлатдаги позицияларига сезиларли таъсир ўтказади. Ўтган беш йилда деярли сиёсий рақобатни ҳис қилмаган Ўзбекистон халқи ҳамда мамлакат президентининг эътирозларидан келиб чиқиб, бу галги сайловларда сиёсий партиялар парламент ва маҳаллий кенгашлардан кўпроқ ўрин олиш ҳамда ўз обрўларини тиклаш мақсадида баландпарвоз ташаббуслар билан иштирок этишни мақсад қилган.

Шу билан бирга, мамлакатнинг янгиланган Конституциясида Ўзбекистон ижтимоий давлат деб эълон қилиниши, шубҳасиз ижтимоий ривожланиш масаласини сиёсий партияларнинг сайловолди дастурларидаги энг устувор йўналиш сифатида олдинга олиб чиқади. Яқинлашиб келаётган сайловларда бешта партия ҳам ўз устав ва қадриятлардан келиб чиқиб қуйидаги дастурларни тақдим қилмоқдалар.

ЎзЛиДеП партияси ижтимоий йўналиш, хусусан тиббиёт соҳасига инвестициялар киритиш, соғлиқни сақлаш учун буджет кўламини ошириш, тиббий хизматлар учун кредитлар тизимини жорий этиш орқали фуқаролар учун янада қулай ва молиявий барқарор соғлиқни сақлаш тизимини яратиш мумкин деб ўйлайди. Таълим йўналишида эса тадбиркорлар ва ишбилармонлар партияси мактабгача таълим билан кенг қамраб олиш, ўқитувчилар маошини сезиларли даражада ошириш ва имтиёзли кредитлар орқали хусусий мактаблар сонини икки бараварга оширишга эътибор қаратмоқда. Ижтимоий ҳимоя йўналишида партия фуқароларга қулай уй-жой билан таъминлаш, ногиронликни аниқлаш жараёнларини соддалаштириш ва ёшларга савдо ва замонавий касбларни ўргатишни таклиф қилмоқда. Шунингдек, Партия ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш учун микро-молия хизматларини кенгайтиришни ва аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишни мақсад қилган.

«Миллий тикланиш» ДП эса соғлиқни сақлаш борасида тиббий суғурта тизимини такомиллаштириш ва миллат генофондини асраш каби ташаббусларни илгари сурмоқда.

Шу билан бирга, партия таълимни ўзсайлов олди дастурининг марказига қўйиб, ўқитувчиларни тайёрлаш, ўқувчиларни баҳолаш ва ўқув дастурларига маданий элементлар, жумладан, халқ ўйинларини киритишни, шунингдек, «электрон мактаб» тизимини тубдан ислоҳ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ижтимоий ҳимоя масалаларида партия эрта никоҳларнинг олдини олиш, меҳнат жамоаларида эркаклар ва аёлларнинг тенглигини таъминлаш, аёлларни кўпроқ оилада бўлиши учун мослашувчан иш соатларини жорий қилишни таклиф этмоқда.

Сўл партиялар, хусусан «Адолат» социал-демократик партияси ва Халқ демократик партияси платформалари эса соғлиқни сақлашда тенгликни таъминлаш, барча фуқароларнинг, хусусан, заиф аҳолининг арзон ва сифатли тиббий ёрдам олиш имкониятини таъминлаш учун давлат томонидан тартибга солишга катта эътибор қаратмоқда. Таълим йўналишида эса «Адолат» СДП аёлларнинг илм-фан билан шуғулланишларини қўллаб-қувватлаш, олий таълим муассасаларида ҳарбий кафедраларни ташкил этиш, ҳар бир маҳаллада болалар учун спорт майдончалари яратиш ва минтақаларда ёшлар технопаркларини ташкил этиш сингари ғояларни илгари сурса, Халқ Демократик Партияси ўқувчиларга жамоат транспортида имтиёзлар тақдим этиш, ногиронлиги бўлган талабаларни қўллаб-қувватлаш ва олий таълим муассасаларида ётоқхона талабларини кучайтириш ҳамда синфлардаги ўқувчилар сонини қисқартириш орқали таълим сифатини яхшилашга ишонмоқдалар. Ижтимоий ҳимоя икки партия сайлов олди дастурларининг марказидан ўрин олган бўлиб, бу борада «Адолат» СДП субсидияланган уй-жойларни сотадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий объектларни сақлаб қолиш, ёлланма ишчилар ва меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, шунингдек, сифатли коммунал хизматлар билан таъминлаш сингари ташаббусларни илгари сурмоқдалар.Халқ демократик партияси эса ногиронлар учун қулай иншоотлар ва хизматлар учун миллий стандартларни ишлаб чиқиш, доимий парваришга муҳтож болаларга ғамхўрлик қилаётган оилаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш ва пенсия ва ижтимоий нафақалар инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлиқ қондириши кераклигини таъминлашни таклиф қилмоқда. Бундан ташқари, улар пенсия ёшини оширмасдан, ҳозирги пенсия тизимини сақлаб қолишни ва қурилиш соҳасида жамоатчилик назоратини кучайтиришни мақсад қилган.

Яшил партия эса ўзига хос равишда, бўлажак сайловларда табиатни асраш орқали халқ саломатлигини таъминлаш, таълим йўналишида эса экологик таълимни мактаб ва мактабгача таълим дастурларига киритиш, экологик хабардорликни ошириш ҳамда магистратура даражасида экологик журналистика ва ташқи экологик фаолият бўйича мутахассисликларни ривожлантиришни таклиф қилмоқда. Ижтимоий ҳимоя соҳасида энг ёш партия йўл инфратузилмаси учун ажратилган маблағнинг бир қисмини пиёдалар йўлакларини ташкил қилишга йўналтириш, шаҳарлараро велосипед йўллари учун инфратузилма яратиш, жамоат транспортидан доимий фойдаланадиган шахслар учун нархларни арзонлаштириш, канализация тозалаш иншоотлари бўлмаган корхоналарни фаолиятини тўхтатишни таклиф қилмоқда.

2024 йил октабр ойида бўлиб ўтадиган сайловларда сиёсий партиялар бир мақсад мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш учун турли хил ёндашувларни таклиф қилмоқдалар. ЎзЛиДеП ижтимоий-иқтисодий ўсишни бозор муносабатларига йўналтирилган ечимлар орқали давом эттиришга эътибор қаратаётган бўлса, «Миллий тикланиш» ДП ушбу соҳаларни маданий ва маърифий қадриятларга асосланиб амалга оширишни мақсад қилмоқда. Сўл партиялар, жумладан «Адолат» СДП фаровонликка қонун устуворлигини янада таъминлаш орқали эришмоқчи бўлса, Халқ демократик партияси давлат аралашуви орқали ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва тенгсизликни камайтиришнимақсад қилмоқда. Ўзбекистон Экологик партияси эса эркин ва фаровон ҳаётни яшил маданиятни кучайтириш орқали яратиш мумкинлигига ишонмоқда.

Бўлажак сайловлар Ўзбекистон Республикасининг демократик жиҳатдан вояга етгани, электорат сиёсий маданияти ошгани ҳамда партияларнинг ўз ўринларини мустаҳкамлашлари борасида яна бир имтиҳон вазифасини бажаради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин»

"Манчестер Сити" афсонаси ҳисобланган Серхио Агуэро «шаҳарликлар» ёш юлдузлари — Нико O’Райли ва Абдуқодир Ҳусановнинг ўйинларига юқори баҳо берди.

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Мбаппе жароҳатини даволаш ўрнига актриса билан ҳордиқ чиқармоқда. Клуб фанатлари жиддий норозилик билдирмоқда

«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.

Москвадаги барча аэропортлар фаолиятини тўхтатди

Шереметево рейсларга ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини эълон қилди. Аввалроқ, "гилам"0 сигнали туфайли Внуково, Домодедово ва Жуковскийда чекловлар жорий этилган эди.

Абдуқодир Ҳусанов "Олимпия шаҳарчаси"даги инфратузилма билан танишди

Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.

«Урушмоқчимисан?» Зеленскийнинг Беларусга йўллаган таҳдиди Ғарбни ҳайратда қолдирди

X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.

«Манчестер Сити» марказий ҳимоячисини арзон гаровга сотиб юбориши мумкин

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Натан Аке фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Украина осмонида «ақлли» бомбалар: Вашингтон янги қурол пакетини тасдиқлади

АҚШ Давлат департаменти Украинага узоқ масофага учувчи JDAM авиабомбалари ва уларга тегишли ускуналарни сотиш бўйича эҳтимолий келишувни маъқуллади.

Холанд «Сити» мухлисларига мурожаат қилди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.

Эрон Исроил пойтахтигача етиб борадиган янги дронни намойиш қилди

Эрон 2000 км масофагача учиш имконига эга янги дронни тақдим этди, дея хабар бермоқда Bild.

Сурия кучлари хавфсизлик операцияси давомида ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди

Маҳаллий аҳоли ва расмийларнинг сўзларига кўра, қуролланган ўзбекистонлик жангарилар ўз сафдошларининг озод этилишини талаб қилиб, ҳукумат хавфсизлик объекти олдида намойиш ўтказган.

Кремль ичида қўрқув режими: Путинга суиқасд ва давлат тўнтариши хавфи кучайди

Бу ҳақда Европадаги разведка тузилмаларидан бирига тегишли ҳисоботга таяниб, Important Stories нашри хабар берди.

Чекка ҳудудда ярим аср 16 та қишлоқ суяниб келган тиббиёт маскани буткул янгиланди

1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.

Жиззахда вагонда селфига тушмоқчи бўлган ўсмирни ток урди

Жабрланувчи шифохонага етказилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ўзбекистонда йирик фирибгарликда айбланган Туркия фуқароси Перудан Тошкентга экстрадиция қилинди

Маълум қилинишича, Интерпол каналлари орқали қидирувга берилган шахс Перудан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ишга киритиш, рухсатнома олиш ва нафақа тайинлаш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Исроил Ливан жанубидаги ҳужумларни давом эттирмоқда

NNA маълумотига кўра, Исроил ҳарбий самолётлари эрталабдан Кефре ва Жебшитга зарбалар берган.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши БААга ҳужумлар бўйича ёпиқ мажлис ўтказади

Бу ҳақда Al Jazeera дипломатик манбага таяниб хабар берди.

Чегарада туннеллар орқали қонунбузарликка қарши жавобгарлик кучайтирилади

Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.

Самарқанддаги «заправка»да ёнғин чиқди

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ленинград вилоятининг Кириши шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилинди

Ҳужум фонида Пулково аэропорти ишини чеклади, камида 17 та авиарейс кечиктирилди.

Хитойнинг Хунань провинциясидаги пиротехника заводида портлаш юз берди

​Хитой раиси Си Жинпин ҳодиса юзасидан зудлик билан текширув ўтказиш ва айбдорларни қаттиқ жавобгарликка тортиш бўйича кўрсатма берди.

Оқ уй яқинида яна бир отишма содир бўлди

Associated Press агентлигининг хабар беришича, Оқ уй вақтинча ёпиб қўйилган.

Қозоғистондаги металлургия заводида кучли портлаш юз берди

Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда ҳолат оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 5 киши жароҳатланган.

Измирда нималарни татиб кўриш мумкин?

Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.

Испанияда 40 тоннагача кокаин мусодара қилинди

Испания полицияси Атлантика океанида рекорд даражадаги — тахминан 40 тонна кокаинни мусодара қилди.

АҚШда United Airlines самолёти қўниш вақтида юк машинасига урилиб кетди

FAA ва NTSB маълумотларига кўра, Boeing 767-400 самолёти Венециядан 200 дан ортиқ йўловчи билан парвоз қилган.

Қорақалпоғистонда кадастр бўлими раҳбари пора билан ушланди

Ҳозирда кадастр раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бешариқда 90 дан ортиқ хонадонни сув босди

Бартараф этиш ишларига барча зарур куч ва воситалар жалб қилинган. Вазият тўлиқ назоратга олинган.

Навоийда олтин ва маъданли тошларни ноқонуний қазиб олганлар ушланди

Шу каби, фуқаро С.Х. ҳам “Зарафшон” МФЙ ҳудудидаги хонадонида қум ва тошдан олтин ажратиб олиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди

Австрияда болалар озуқасига каламуш заҳрини қўшиб қўйган шахс қўлга олинди

Тергов ҳаракатлари 38 кун давом этди ва унда Австрия, Чехия ҳамда Словакия ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этди.

Тошкент метросида йўловчи поезд йўлига тушиб кетди

Маълум қилинишича, ҳолат 2 май куни соат 21:35 атрофида “Ғафур Ғулом” бекатида содир бўлган.