Нигерияда ноқонуний хом нефтни қайта ишлаш учун фойдаланиладиган 32 завод йўқ қилинди. Бу ҳақда Нигерия армияси вакили Данжума Жон Данжума маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, армия мамлакатнинг нефть қазиб олувчи ҳудуди бўлган Нигер дельтасида нефть контрабандачиларига қарши операция ўтказган.
Амалиётлар давомида 32 та корхона вайрон қилинган, бундан ташқари 25 та кичик кема ва бир нечта нефть танкерлари қўлга олинган.
Мамлакатда нефтдан ноқонуний фойдаланиш Нигерия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Нигериялик сенатор Нед Нвоко 2023 йилда мамлакатда нефть ўғирлашнинг кучайиши ва қувурларига ҳужумлар туфайли мамлакат 3 миллиард доллардан кўпроқ йўқотишини айтди.
Нигериянинг тасдиқланган нефть захиралари тахминан 37 миллиард баррелни ташкил этади, бу глобал захираларнинг 3,1 фоизини ташкил қилади.
Дунёнинг энг йирик 15 хом нефть ишлаб чиқарувчи давлатлари қаторига кирган Нигерия дунёдаги энг катта нефть захираларига эга 8-мамлакат ва нефть экспорти бўйича 6-ўринни эгаллайди.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) ноябрь ойида бўлиб ўтадиган ЖЧ-2026 саралаш босқичидан ўрин олган КХДР терма жамоасининг икки ўйинини бошланиш вақтини эълон қилди.
Германия канцлери Олаф Шольц Россия президенти Владимир Путин билан тинчлик музокараларига очиқ эканини айтганидан сўнг, Москва буни «муҳим» хабар сифатида баҳолади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.