Вьетнамлик генерал ва сиёсатчи Лионг Кионг мамлакат президенти этиб сайланди, деб хабар беради Thanh Niên.
Вьетнамда президентлик сайловлари жорий давлат раҳбари То Лам 2024 йил 19 июлда вафот этган аввалги котиб Нгуен Фу Чонг вафотидан сўнг ҳукмрон Коммунистик партия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайлангани сабабли ўтказилди.
Вьетнамда охирги президентлик сайловлари 2024 йилнинг май ойида бўлиб ўтган. Шундай қилиб, То Лам бир неча ой Вьетнам президенти лавозимида ишлади. Сиёсатчи 2026 йилгача давлат раҳбари лавозимини эгаллаши керак эди.
Лионг Кионг 67 ёшда. 2024 йил май ойидан буён Коммунистик партия Марказий Қўмитаси котибиятининг доимий аъзоси. Сиёсатчи кейинги икки йил давомида президентлик лавозимини эгаллайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Таиланднинг «Патум Юнайтед» клуби ҳужумчиси Игорь Сергеев январь ойида Осиё кубоги доирасидаги Австралия билан 3-тур ўйинида (1:1) тиззасидан жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Якшанба куни эрталаб Украина 100 дан ортиқ дронларни Россиянинг ғарбий қисмидаги нишонларга, шу жумладан Москвага учирди, ҳар икки давлат расмийлари буни тасдиқлади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 21 октабр куни Самоада бўлиб ўтган Ҳамдўстлик саммитида қул савдоси учун узр сўрашдан бош тортди . Унинг сўзларини The Guardian келтирган .
Британия қироли Чарлз III турмуш ўртоғи қиролича Камилла билан Австралияга беш кунлик ташрифи чоғида жанжал марказида қолди . Бу ҳақда The New York Post хабар бермоқда .
Россия ИИВ Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Ҳиндистонда мамлакат пойтахти Янги Деҳлидан оқиб ўтадиган муқаддас Ямуна дарёси қалин заҳарли кўпик қатлами билан қопланган. Бу ҳақда Hindustan Times (HT) ёзади.