Хитойда болалар боғчасига қилинган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Хитойда болалар боғчасига қилинган ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди

Цзянсу провинциясидаги (Шарқий Хитой) болалар боғчасига қуролли ҳужум натижасида уч киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда «Бэйцзин жибао» газетаси воқеа содир бўлган Цзянсу провинцияси Аньфу округи жамоат хавфсизлиги бошқармасига таяниб маълум қилди.

Нашр маълумотларига кўра, бейсболка ва ниқоб кийган 48 ёшли Лю исмли қуролланган шахс хусусий болалар боғчасига бостириб кириб, хонада бўлган одамларга ҳужум қилган. Ҳужум натижасида уч киши ҳалок бўлди, олти киши турли оғирликдаги жароҳат олди.

Воқеа чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 10:22 да Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясининг Аньфу округида содир бўлган.

Ҳозирда маҳаллий полиция жиноятчини қидирмоқда. Хабарда ҳужумчининг мақсади ва жиноятни қандай қуролдан фойдаланганига аниқлик киритилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!