Хитой ва АҚШ самарали музокаралар олиб боришди

Хитой ва АҚШ самарали музокаралар олиб боришди

АҚШ ва Хитойнинг юқори мартабали дипломатлари Пекинда самимий ва самарали музокаралар ўтказди ва зиддиятнинг кескинлашувига йўл қўймаслик учун алоқа линияларини очиқ сақлашга келишиб олди. Бу ҳақда AP расмийлар баёнотларига таяниб хабар берди.

Ҳисоботга кўра, АҚШ давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани масалалари бўйича ёрдамчиси Даниел Критенбринк феврал ойи бошида АҚШ ҳудудида уриб туширилган хитойлик жосуслик шари юзасидан Вашингтон ва Пекин ўртасида кескинлик юзага келганидан сўнг Хитойга ташриф буюрган энг юқори мартабали АҚШ расмийсига айланди.

Кейин АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Хитойга режалаштирилган сафарини кейинга қолдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Критенбринк ва ташқи ишлар вазири ўринбосари Ма Чжаохун “Хитой-АҚШ муносабатларини яхшилаш ва келишмовчиликларни тўғри ҳал этиш бўйича очиқ ва самарали суҳбат ўтказганини” айтди.

АҚШ Давлат департаменти, шунингдек, икки амалдор очиқ мулоқот линияларини қўллаб-қувватлаш ва икки давлат ўртасидаги яқинда юқори даражадаги дипломатик алоқаларни ривожлантириш бўйича давом этаётган саъй-ҳаракатлар доирасида очиқ ва самарали музокаралар ўтказганини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!