Маск ва Трамп ўртасидаги зиддиятнинг сабабларидан бири АҚШ президентининг NASA раҳбари лавозимига Маскка яқин бўлган Жаред Айзекманни тайинлашдан бош тортгани ҳисобланади – Ахios.
Республикачи сенаторларнинг айтишича, тайинловни Маск билан зиддиятли муносабатларга эга бўлган президентнинг бош ёрдамчиси Сержио Гор барбод қилган.
Гор Трампнинг Оқ уйдаги энг нуфузли маслаҳатчиларидан бири ва президентнинг ўғли билан нашриётнинг ҳаммуассиси ҳисобланади. Унинг Маск билан кескин муносабатлари март ойида вазирлар маҳкамаси йиғилишидаги тортишув пайтида ошкор бўлганди, ўшанда Илон Маск АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан жанжаллашганди.
"Сержио Маскнинг ўзини тутиши унга ёқмаётганини ва Маскнинг бутун Вазирлар Маҳкамаси олдида унга танбеҳ берганидан жаҳли чиққанини билдирган", —дейди учрашувда қатнашган Оқ уй ходимларидан бири.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Украина Қуролли Кучлари 3-штурм бригадаси қўмондон ўринбосари Андрей Жорин фронтдаги вазиятни «жуда оғир» деб баҳолади ва ёз ҳамда куз ойларини мураккаб давр сифатида тасвирлади.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.