Хитой Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқчи

Хитой Россиядаги ҳарбий машғулотларда иштирок этмоқчи

Хитой 30 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтадиган «Восток-2022» стратегик ҳарбий машғулотларида иштирок этиш учун ўз аскарларини Россияга юборади. «Хитойнинг иштироки қатнашадиган давлатлар ўртасида стратегик мувофиқлаштиришни кучайтириш ва хавфсизликка таҳдидларга жавоб бериш қобилиятини кучайтиришга қаратилган», — деб хабар берди ХХР Мудофаа вазирлиги.

Хабарда қайд этилишича, «машқлар жорий халқаро ва минтақавий вазият билан боғлиқ эмас». «Восток-2022» машғулотларида Хитой ва Россиядан ташқари Ҳиндистон, Беларус, Тожикистон ва Мўғулистон ҳарбий хизматчилари иштирок этади.

Ғарб давлатлари Хитой ва Ҳиндистонни Россиянинг Украинадаги агрессияси фонида Россияга дипломатик ёрдам кўрсатаётганликда айбламоқда. ХХР ва Ҳиндистон Кремлнинг ҳаракатларини қоралашдан бош тортди.

Май ойида Россия ва Хитой Япония ҳамда Жанубий Корея яқинида бомбардимончи самолётлар иштирокида қўшма машғулотлар ўтказган эди. Ўшанда АҚШ президенти Жо Байден Токиода бўлиб, Ҳиндистон, Австралия ва Япония ҳукумат раҳбарлари билан минтақавий хавфсизлик масалалари юзасидан учрашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!