Хитой қуёшни кузатадиган биринчи сунъий йўлдошини учирди

Хитой қуёшни кузатадиган биринчи сунъий йўлдошини учирди

Хитой қуёшни кузатувчи биринчи сунъий йўлдошни Тайюань космодромидан муваффақиятли учирди.
Бу ҳақда Хитой миллий космик маъмурияти хабар берди.

Хитойда "қуёш тадқиқотлари даври"ни очган қурилма биринчи марта H-Alpha диапазонида қуёшнинг тўлиқ тасвирини олади.

Сунъий йўлдошнинг оғирлиги 550 килограмм, у уч йил қуёш синхрон орбитасида ишлайди.

Маълумот ўрнида, ушбу сунъий йўлдош номи Хитой мифологиясидан олинган бўлиб, олов худоси шарафига "Чжужун" деб аталган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!