Хитой Европани Россиянинг янги ҳудудларини тан олишга чақирмоқда

 Хитой Европани Россиянинг янги ҳудудларини тан олишга чақирмоқда



Wall Street Journal газетасининг ёзишича, Хитойнинг Евроосиё бўйича махсус элчиси Ли ўзининг Европа сафари чоғида Украинада зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва Россиянинг янги ҳудудларини тан олишга чақирган.
Мавзу бўйича маълумотга эга бўлган манбаларга таянган ҳолда хабарда, "Хитой элчиси аниқ бир хабар келтирди: АҚШнинг Европадаги иттифоқчилари зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақириши керак".
Шу билан бирга, Россия янги ҳудудлар устидан ўз назоратини сақлаб қолиши қайд этилди.
Хуи билан учрашган европалик дипломатнинг айтишича, улар Россия Украинадан қўшинларини олиб чиқмагунча урушни тўхтатиш халқаро ҳамжамият манфаатига мос эмаслигини кўрсатди.
Бугун Россия пойтахти Москвага келган Хуей ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва унинг ўринбосари Михаил Галусин билан учрашади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!