Хамзат Чимаевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби ким бўлиши маълум қилинди

Хамзат Чимаевнинг UFC'даги навбатдаги рақиби ким бўлиши маълум қилинди

UFC раҳбари Дана Уайт бир қанча катта жангларни эълон қилди.

Уайтнинг сўзларига кўра, 22 июнь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида UFC Fight Night турнири ташкил этилади.

Ушбу оқшомнинг марказий жанги ўрта вазн тоифаси рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган БАА вакили Хамзат Чимаев ҳамда 3-поғонадаги австралиялик Роберт Уиттакер ўртасида кечиши маълум бўлди.

Аввалроқ, Чимаевнинг Чеченистон раҳбари Рамзан Кадиров билан яхши муносабатда экани туфайли АҚШга виза ололмаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!