Volkswagen «Қўнғиз»дан воз кечишга қарор қилди

Volkswagen «Қўнғиз»дан воз кечишга қарор қилди

Volkswagen of America компанияси Beetle («Қўнғиз») моделининг ишлаб чиқарилишини тўхтатиши ҳақида маълум қилди. Компания хабарида айтилишича, ишлаб чиқариш 2019 йилда тўхтатилади. Бу вақтда Final Edition SE ва Final Edition SEL номли иккита янги моделнинг ишлаб чиқарилиши бошланади.

Volkswagen of America прездентининг маълум қилишича, компания оила учун мўлжалланган автомобиллар ишлаб чиқарувчисига айланмоқчи. Классик «Қўнғиз» бу йўналишга тўғри келмайди, бироқ автомобиль дунёсининг ҳақиқий рамзи билан хайрлашишни тантанали нишонлашга қарор қилинган.

Мексикадаги заводда иккита сўнгги модель ишлаб чиқарилади, уларнинг ҳар бири икки хил кўринишда бўлади — кабриолет ва купе. Final Edition SE нинг нархи 23 045 доллардан бошланади, Final Edition SEL эса 25 995 доллардан сотувга чиқарилади.

«Қўнғиз»ни ишлаб чиқариш 1938 йилда бошланган. Модель АҚШга 1949 йилда келган. Жами бу русумдаги 21,5 миллион машина сотилган.

Manba: daryo.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!