Венгрия ташқи ишлар вазири Қуръонни оммавий равишда ёқишни қабул қилиб бўлмас деб атади

Венгрия ташқи ишлар вазири Қуръонни оммавий равишда ёқишни қабул қилиб бўлмас деб атади

Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто мусулмонлар учун муқаддас китоб - Қуръоннинг ёқиб юборилишини, жумладан Швеция ва Данияда ҳам қабул қилиб бўлмайдиган деб атади.

“Бошқа динга эътиқод қилувчилар учун муқаддас ҳисобланган китобларни ёқиш ва уларни таҳқирлаш ҳар қандай шароитда ҳам қабул қилиб бўлмайди”, деди Сийярто Даниянинг ўта ўнгчи “Қаттиқ келишув” партияси раҳбари Расмус Палуданнинг исломга қарши провокациясини шарҳлар экан. Палуда яқинда Туркиядаги дипломатик ваколатхоналарда Қуръон нусхаларини оммавий равишда ёқиб юборган.

Венгрия дипломатияси раҳбари муқаддас китобларни ёқиш ҳаракатини сўз эркинлиги ифодаси сифатида кўрсатишга уринишни “аҳмоқлик” деб атади. “НАТОга аъзо бўлмоқчи бўлган давлат Туркиянинг қўллаб-қувватлашга интилиб, ўзини бироз эҳтиёткорроқ тутиши керак”, - деди дипломат.

27 январь, жума куни Даниянинг ўта ўнгчи “Қаттиқ келишув” партияси етакчиси Расмус Палудан мусулмонлар учун муқаддас китоб – Қуръонни ёқиб юбориш билан исломга қарши навбатдаги провокацияни амалга оширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!