Ватикандаги юқори даражали лавозимга аёл киши тайинланди

Ватикандаги юқори даражали лавозимга аёл киши тайинланди

Жорий йилнинг 15 январида Рим папаси Франсис Ватикан Давлат котибиятидаги юқори мартабали лавозимга илк бора аёл кишини тайинлади. Давлат котибияти мамлакатнинг дипломатик ва маъмурий маркази ҳисобланиб, бу ерда асосан эркаклар фаолият олиб боради.

66 ёшли италиялик аёл-Франчесcа Ди Жиованни Давлатлар билан алоқалар бўлимида котиб ўринбосари лавозимга киришади ва ташқи ишлар вазирининг икки нафар ўринбосаридан бири ҳисобланади.

Рим-католик черкови фақат эркакларни руҳонийликка тайинланишига имкон беради. Чунки аёллар анъанавий тарзда маъмурий ишлардан четда сақланиб келинади.Бироқ, аёллар ташкилотлари узоқ вақтдан бери Рим Папасидан Ватикандаги юқори лавозимларга кўпроқ аёлларни тайинлашга чақириб келади. Улар дунёдаги 1,3 миллиард католикларнинг ярмидан кўпроғини аёллар ташкил этишини таъкидлашади.

Маълумот учун,  Рим шаҳрининг ичида жойлашган суверен давлат Ватикан дунёдаги 180 дан ортиқ мамлакат билан дипломатик алоқаларга эга.

Manba: tarjumon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!