Вашингтон келаси ҳафтадан Украинадаги элчихонаси ходимларининг оилаларини эвакуация қилишни бошлаши мумкин

Вашингтон келаси ҳафтадан Украинадаги элчихонаси ходимларининг оилаларини эвакуация қилишни бошлаши мумкин

Вашингтон келаси ҳафтадан Украинадаги элчихонаси ходимларининг оилаларини эвакуация қилишни бошлаши мумкин. Дипломатик миссия АҚШ Давлат департаментидан бунинг учун рухсат сўраган. Бу ҳақда CNN мухбири Метью Чанс ўзининг Твиттерида маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар расмийлари Киевни эвакуацияни келаси ҳафтадан бошлашлари ҳақида аллақачон хабардор қилган.

Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида «тажовузкор ҳаракатлари» кучайганидан хавотир билдиришган. Шу билан бирга, Москва бу айбловларни бир неча бор рад этган. Россия расмийларининг таъкидлашича, «Россия тажовузкорлиги» музокаралари мамлакат чегаралари яқинида кўпроқ НАТО ҳарбий техникасини жойлаштириш учун баҳона сифатида фойдаланилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!