Вақтинча прописка масаласини битта SMS билан ҳал қилиш таклиф этилди

Вақтинча прописка масаласини битта SMS билан ҳал қилиш таклиф этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг “Телеграм” каналида вақтинчалик прописка масаласини ҳал қилишда мобиль алоқа қурилмасидан фойдаланиш таклиф этилди.

«Бунинг учун вақтинча ишлашга келган фуқаро турган ери бўйича махсус маълумотлар базасига қисқа рақамли SMS, масалан, 1 рақамини SMS қилиб юборади ва шу орқали ўзининг турган жойи бўйича локацияни маълум қилади. Агар бошқа манзилга борса, ўша манзилдан яна смс юборади вассалом.

ИИБ маълумотлар базаси орқали ким керак бўлса геолокацияси орқали бориб фуқарони топиб олаверади, пропискаям, рўйхатам, шартномаям, тўловам керакмас. Фақат масъулларда ҳохиш бўлса бас», — дейилади таклифда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!