Ўзметкомбинат 8,3 млрд. сўм миқдорда маблағларини тежалишига эришди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзметкомбинат» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сарвиноз Шералиева маълум қилди.
2023 йил январь – август 1 256 та умумий қиймати 147,9 млрд. сўмлик сотиб олиш учун шартномалар тузилиб, шундан 924 та умумий қиймати 53,0 млрд. сўмлик шартномалар ижроси таъминланди, жумладан, маълумот учун:
🔵16,0 млрд. сўмлик ўтга чидамли материаллар,
🔵1,9 млрд. сўмлик подшипниклар, 2,0 млрд. сўмлик ёқилғи–мойлаш материаллари,
🔵18,0 млрд. сўмлик бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар,
🔵10,4 млрд. сўмлик қурилиш моллари,
🔵2,9 млрд. сўмлик маиший техника,
🔵24,5 млрд. сўмлик энергетика жиҳозлари,
🔵12,1 млрд. сўмлик материаллар,
🔵52,0 млрд. сўмлик хизматлар,
🔵2,9 млрд. сўмлик озиқ-овқат,
🔵4,7 млрд. сўмлик махсус ҳимоя воситалари,
🔵0,7 млрд. сўмлик махсус техника шартномалари тузилган.