Ўзбекистоннинг янги элчиси Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистоннинг янги элчиси Ҳиндистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди

"Дунё" хабарига кўра, расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Олий ва юқори даражалардаги мунтазам учрашувлар ва мулоқотлар икки давлатнинг кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги кучли сиёсий иродаси ва қатъиятини тасдиқлаётгани, стратегик шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш имкониятини тақдим этаётгани таъкидланди.

Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш учун улкан салоҳият ва ўзаро интилиш мавжудлиги қайд этилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг замонавий ҳолати юқори баҳоланиб, барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар янада ривожланишига ишонч билдирилди.

Ўзбекистоннинг янги элчиси Сардор Рустамбоев 2024 йил 25 январ куни Деҳлига етиб келган эди. Бунгача у мамлакатнинг Франциядаги дипломатик ваколатхонасига раҳбарлик қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!