World Boxing ташкилоти илк жаҳон чемпионати мезбони ҳамда санасини эълон қилди

World Boxing ташкилоти илк жаҳон чемпионати мезбони ҳамда санасини эълон қилди

Ҳаваскор бокс оламида янги ташкил этилган World Boxing ташкилоти ўзининг илк жаҳон чемпионатини ўтказади.

Ушбу мусобақа 2025 йилнинг 4-14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпуль шаҳрида ўтказилади. Жаҳон чемпионатида эркаклар ҳам, аёллар ҳам 10 тадан вазн тоифасида беллашишади.

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс федерацияси ҳозирча Халқаро бокс ассосиацияси (IBA)ни тарк этганича йўқ. Олимпия оиласидан чиқарилган IBA эса ҳозирча 2025 йилги жаҳон чемпионатининг мезбони ҳамда мусобақа муддатини эълон қилганича йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!