Норвегиядан Испанияга учган самолёт авариявий қўнишга мажбур бўлди

Норвегиядан Испанияга учган самолёт авариявий қўнишга мажбур бўлди

Scandinavian Airlines (SAS) авиакомпанияси рейсларидан бири сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширишга мажбур бўлди, деб хабар беради BBC.

Маълум қилинишича, самолёт Норвегия пойтахти Ослодан Малагага (Испания) учаётган бўлган ва Копенгагенда (Дания) авариявий қўнишни амалга оширган. Авиакомпания вакили Ойстейн Шмидтнинг сўзларига кўра, кемирувчи хавфсизликка таҳдид туғдиргани учун ҳаво кемаси компания тартиб-қоидасига мувофиқ йўналишини ўзгартирган.

Рейс йўловчилари кейинроқ Малагага бошқа бир самолётда етказилган.

Қайд этилишича, авиакомпания одатда самолёт бортига кемирувчиларнинг яқинлашишига қаттиқ туради, чунки улар электр симларини кемириб ташлаши мумкин. «Бу камдан кам ҳолларда рўй беради. Бундай вазиятлар учун тегишли қоидаларимиз бор бўлиб, унинг доирасида мазкур ҳолат қайтарилмаслиги учун етказиб берувчилар билан бирга текширувлар олиб борилади», — дейди Шмидт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!