ПСЖ Мбаппега 55 млн. евро тўлашдан бош тортди

ПСЖ Мбаппега 55 млн. евро тўлашдан бош тортди

ПСЖ Килиан Мбаппе олдидаги қарзини тўламаслик учун эътироз билдиришда давом этади.

Олдинроқ Франция профессионал лигаси (LFP) парижликлар форвард олдидаги 55 млн. евролик қарзни ёпиш бўйича қарор чиқарган эди. Ушбу маблағ тўланмаган маош ва бонуслар сабаб йиғилиб қолган.

LFP тўловни саккиз кун ичида амалга ошириш кераклигини маълум қилган эди ва муддат бугун якунига етди. ПСЖ ўз аризасида маблағни тўлаш ҳақида ёзмаган, аксинча бошқа идорага арз қилишини айтган.

ПСЖ LFP қўмиатси қарорига апелляция берди. Гап тўлиқ асослаб берилган клубнинг ҳуқуқий позициясида эмас. Бу шунингдек ҳалоллик, қадриятларни сақлаш ва Париж клуби ҳамда мухлисларига ҳурмат масаласидир, ушбу жиҳатлар ҳар қандай футболчидан муҳимроқ.

ПСЖнинг маълум қилишича, Мбаппе 7 йил давомида Париж клубида мисли кўрилмаган имтиёзларга эга бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!