Нима учун Қозоғистон Туркия билан маслаҳатлашувга муҳтож?

Нима учун Қозоғистон Туркия билан маслаҳатлашувга муҳтож?

Қозоғистон атом энергетикаси соҳасида лойиҳаларни амалга ошираётган Туркия билан тажриба алмашишдан манфаатдор. Бу ҳақда Туркий давлатлар ташкилоти энергетика вазирларининг 4-йиғилишида Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимханов маълум қилди.

Есимхановнинг сўзларига кўра, атом саноати бугунги кунда Қозоғистон энергетика соҳасини ривожлантиришнинг истиқболли векторларидан бири бўлиб кўринади, бу қозоғистонлик мутахассисларнинг илмий салоҳиятини оширишга маълум туртки бериши мумкин.

“Бу борада биз ушбу йўналишда лойиҳаларни амалга ошираётган давлатлар, хусусан Туркия билан тажриба алмашишдан манфаатдормиз, – деди Есимханов.

6-октабр куни Қозоғистонда мамлакатдаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича умумхалқ референдуми ўтказилади. Расмийлар ядровий технологиянинг бир нечта потенциал етказиб берувчиларини, жумладан Хитойнинг CNNC компанияси, Жанубий Кореянинг KHNP, Франциянинг EDF ва Росатомни кўриб чиқмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!