Россия қиш арафасида Украинадаги муҳим атом энергетика объектларига зарба беришни режалаштирмоқда

Россия қиш арафасида Украинадаги муҳим атом энергетика объектларига зарба беришни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Андрей Сибига Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Сибиганинг қайд этишича, атом электр станцияси билан боғлиқ объектларга ҳужум қилиш “глобал миқёсдаги ҳалокатга олиб келадиган ядровий ҳодиса” хавфини юзага келтиради.

"Россия Федерациясининг режалари ҳақидаги маълумотлар аллақачон МАГАТЭ ва Ғарбдаги ҳамкорларга юборилган", — деб ёзади Украина ТИВ раҳбари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!