Арманистон АЭС бўйича стратегик қарор қабул қилди

Арманистон АЭС бўйича стратегик қарор қабул қилди

Арманистонда модулли АЭС қурилади.

Арманистон модулли атом электр станцияси қуриш бўйича стратегик қарор қабул қилди. Ушбу маълумотни мамлакат Бош вазири Никол Пашинян тасдиқлади.

Ҳукумат раҳбари таъкидлашича, бундай мажмуа қуриш технологияси Россия, Франция ва Жанубий Кореяда бор, Қўшма Штатлар эса айни йўналишда кўпроқ муваффақиятга эришган.

– Мамлакат кичик модулли АЭСга эга бўлиш мақсадида стратегик қарор қабул қилдик, – деди у. – Қатор давлатлар шундай технологияни қўллаш босқичида, Россия, Франция, Жанубий Корея айни йўлдан боряпти. АҚШ бу борада анча илғор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!