Украинанинг Россия билан урушдаги мағлубияти Германиянинг Киевга ҳозирги ва келажакдаги ёрдамидан кўра қимматроққа тушади

Украинанинг Россия билан урушдаги мағлубияти Германиянинг Киевга ҳозирги ва келажакдаги ёрдамидан кўра қимматроққа тушади

Бу ҳақда Германия Мудофаа вазири Писторус маълум қилди.

Борис Писториус бу ҳақда Die Zeit газетаси томонидан ташкил этилган суҳбат чоғида айтиб ўтди.

Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатишга чақираётганлар ҳамда "бу бизнинг урушимиз эмас" деяётганларни бунинг оқибатларини ўйлаб кўришга чақирди.

"Агар биз ёки Ғарб украиналикларни қўллаб-қувватлашни тўхтатгани учун улар бу урушда мағлуб бўлса, эртага мустақил Украина давлати бўлмаслигини тушунишимиз керак. Ҳа, Украинани қўллаб-қувватлаш қимматга тушади, бироқ украиналикларнинг мағлубияти бизга Путиннинг ҳарбий таҳдиди нуқтаи назаридан анча қимматга тушади. Чунки Украинадан қочқинлар оқими юзага келади", — дея фикр билдирди Писториоус.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!