Ўзбекистонга биринчи ярим йилликда 3 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрди

Ўзбекистонга биринчи ярим йилликда 3 млндан кўпроқ сайёҳ ташриф буюрди

Сенатнинг 21-ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа дахлдор вазирлик ҳамда идораларнинг туризмни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши бўйича ахборотини тинглашди.

Таъкидланишича, Ўзбекистон энг эркин виза тартиблари рейтингида МДҲ давлатлари орасида 2-ўринни эгаллаган. Биринчи ярим йиллик натижаларига кўра, Ўзбекистонга илк 6 ой ичида 3 млндан кўпроқ хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу эса 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоиз кўпроқдир.

Шунингдек, сайёҳлик хизматлари экспорти ошмоқда, у 2018 йилда 1 млрд 40 млн долларгача кўпайган. 2019 йилнинг биринчи ярмида эса бу кўрсаткич 590,5 млн долларни ташкил қилган.

Шу билан бирга, ушбу соҳада бир қатор муаммолар ҳам санаб ўтилди. Таъкидланишича, бир қатор дахлдор вазирликлар ва идораларда туризмни ривожлантириш фақатгина Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси зиммасида деган янглиш нуқтаи назар вужудга келган. Шу сабабли заиф идоралараро мувофиқлаштириш қайд қилиниб, у кўпинча туризм соҳасидаги давлат сиёсатига тўғри келмайдиган баъзи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши билан ифодаланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!