Ўзбекистонда «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилади

«2020—2025 йиллар учун «Замонавий мактаб» давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент фармонининг лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида чоп этилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фармон лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 2019 йилнинг 1 июнига қадар Қурилиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги халқаро тажриба ҳамда илғор технологиялар ва муҳандислик ечимлар асосида замонавий таълим муассасаларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайди.

2019 йилнинг 1 сентябрига қадар Халқ таълими вазирлиги умумтаълим муассасаларини мебел, замонавий дарс ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-методик материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан таъминлаш нормативларининг янги таҳририни тайёрлаши лозим.

Фармон лойиҳасига кўра, 2020—2024 йилларда 126 та замонавий мактаб қуриш режалаштирилган. Уларнинг қуввати 39,69 мингни ташкил этади. Шу билан бирга, ҳужжатга кўра, 2025 йилга қадар 704 та мактаб реконструкция қилинади.

«Замонавий мактаб» намунавий лойиҳалари асосида янги ўрта таълим муассасаларини қуриш Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳамда жалб этилаётган грантлар ва кредитлар ҳисобига амалга оширилади.

2020 йилдан бошлаб мактабларнинг қурилиши, реконструкцияси ва уларнинг жиҳозланиши Қурилиш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлиги томонидан тайёрланган янги намунали лойиҳалар ва нормативлар асосида олиб борилади.

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги фармон лойиҳасини янада такомиллаштириш учун муҳокамага чорлайди. Ҳужжат лойиҳасининг муҳокамаси 2018 йилнинг 15 декабрга қадар давом этади.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!