Ўзбекистонда VPN-иловалар оммабоплиги пасаймоқда

Ўзбекистонда VPN-иловалар оммабоплиги пасаймоқда

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда энг кўп юклаб олинган iOS-илова бўлган VPN Proxy Master позицияларини йўқотмоқда ва еттинчи ўринга тушиб кетди. Бундан App Annie маълумотлари дарак беряпти.

Илк йигирматаликда бўлган иккита бошқа илова - Best VPN Proxy Betternet, ва VPN 24: Hotspot VPN for iPhone топ-100дан бутунлай чиқиб кетди.

Шу каби ҳолат VPN-иловаларни юклаб олиш сони кескин тушиб кетган Google Play’да ҳам кузатилмоқда.

Бунга 12 сентябрдан бошлаб Facebook Ўзбекистонда яна барқарор ишлаб кетгани билан изоҳ бериш мумкин.

Ундан бир кун олдин «Ўзбектелеком» Facebook бўйича расмий баёнот берганди.

«Ўзбектелеком» ижтимоий тармоққа ўзи томонидан чеклов қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларни инкор этиб чиқди.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!