Қирғизистоннинг «Кабар» миллий ахборот агентлиги «Ўзбекистонда 2024 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 7656 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган» сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.
«Ўзбекистон иқтисодий ўсишнинг асосий тамойилларидан бири бу республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш натижаларига асосланган ҳудудий ривожланишнинг кенг миқёсда ва параллел равишда амалга оширилиши ҳисобланади. Бунда ҳудудларнинг ресурс базаси, ишлаб чиқариш, транспорт-логистика салоҳияти юқори қўшимча қийматга эга бўлган турли хил маҳсулотларга талаб ўрганилади», — дейилади мақолада.
Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотида қайд этилишича, ҳар йили ўтказиладиган таҳлилларга кўра амалга ошириладиган ҳудудий инвестиция дастурлари (ҲИД) шакллантирилади ва Ҳукумат комиссиясининг қарори билан тасдиқланади. Янги имкониятларни аниқлашни ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалар рўйхати йил давомида кенгайтириб борилади.
Нашрда таъкидланишича, сўнгги йилларда мамлакатда қабул қилинган инвестиция дастурларининг характерли тенденцияси маҳсулот сифатини кескин ошириш, ишончли иқтисодиётга хос бўлган қўшимча қийматни шакллантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш мақсадида миқдорий кўрсаткичлардан воз кечишдир. Ушбу тенденция жорий йилдаги ҳудудий инвестиция дастурларида ҳам ўз аксини топди.
«Ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 11,6 миллиард доллар бўлган 7656 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ўтган йили деярли икки баравар кўп, яъни 14120 та лойиҳа амалга оширилди, уларнинг умумий қиймати 8,3 миллиард долларни ташкил қилди», — деб хабар қилган агентлик.
Ҳар бир лойиҳани амалга ошириш жараёни алоҳида, мураккаб вазифа бўлиб, унинг доирасида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда тизимли равишда ўрганиш ишлари олиб борилиб, лойиҳа ташаббускорларини бевосита манзилли қўллаб-қувватламоқда.
Натижада биргина 2024 йилнинг январь ойидаёқ 466 та лойиҳа ишга туширилди. Юқори шижоат билан иш бошлаганлар кучли учлигидан Қашқадарё (67 та лойиҳа ёки вилоятдаги лойиҳалар рўйхатининг 10,7 фоизи), Жиззах (20,9 фоиз ёки 65 та лойиҳа) ва Сурхондарё (10 фоиз ёки 45 та лойиҳа) вилоятлари жойлашган.
«ҲИД лойиҳаларини амалга оширилиши, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини сезиларли даражада ўсиши ҳамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 220 мингдан ортиқ кишини иш билан таъминлаш имконини беради», — деб ёзган «Кабар ».
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси, дунё рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли Нодирбек Абдусатторов 18–28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган UzChess Cup 2025 II халқаро турнири пайтида блогер “IsomTV”га қисқа интервью берди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.