Вашингтон маъмурияти Кубанинг айрим расмийларига, жумладан, республика президенти Мигел Диас-Канел ва икки вазирга нисбатан виза санкцияларини жорий қилди.
Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио баёнотида айтилган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ “режимнинг асосий етакчиларини инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишга алоқадорлиги учун санкциялар рўйхатига киритмоқда”.
Рубионинг таъкидлашича, бу амалдорлар орасида Диас-Канел, Куба инқилобий қуролли кучлари вазири Алваро Лопес Мьера ва ички ишлар вазири Лазаро Альберто Аьлварес Касас бор. Юқорида қайд этилган чекловлар уларнинг оила аъзоларига, шунингдек, республика адлия ва жазони ижро этиш тизими органларининг айрим ходимларига нисбатан қўлланилади. Уларнинг исмлари ва лавозимлари кўрсатилмаган. Америка томонига кўра, улар “2021 йил июлида намойишчиларнинг ноқонуний ҳибсга олиниши ва қийноқларга қўлланилиши”да иштирок этган.
Баёнотда, Қўшма Штатлар Кубадаги Вашингтоннинг Куба ҳукумати билан боғлиқ деб ҳисоблаган 11 мулкига, жумладан Гаванадаги Torre К меҳмонхонасига ҳам санкция киритаётгани таъкидланди. Мулкларнинг тўлиқ рўйхати берилмаган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.