АҚШ президенти Дональд Трамп 14 июль куни Россияга қарши янги санкциялар эълон қилиши ва Украинага янги ҳарбий юклар етказилишини эълон қилиши мумкин.
Бу ҳақда Bloomberg телеканали хабар бермоқда.
"Россияга қарши санкциялар ҳақида эшитишимиз мумкин. Бу Украинага қурол-яроғ етказиб берилиши ҳақидаги эълон ҳам бўлиши мумкин. Бошқа томондан, давлат котиби Марко Рубио россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашди, улар Украинани муҳокама қилишди, шунинг учун ҳам бу билан боғлиқ бўлиши мумкин", деб хабар қилди телеканал.
10 июль куни Трамп душанба куни Россия бўйича муҳим баёнот беришни режалаштираётганини маълум қилди. Америка етакчиси тафсилотларни келтирмади, бироқ Украинадаги келишув қандай давом этаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини яна бир бор таъкидлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.