Tesla келгуси ҳафта Ҳиндистонда ўзининг биринчи кўргазма залини очади ва келаси ойнинг бошиданоқ мижозларга электр транспорт воситаларини етказиб беришни бошлайди.
Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Teslaнинг биринчи ҳинд кўргазма зали 15 июлда Мумбайда, иккинчиси эса Нью-Деҳлида июль охирида очилади. Агентлик манбаларига кўра, потенциал харидорлар кўргазма залларида нархлар ва мавжуд трим даражалари ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.
Автомобилларнинг биринчи партияси, орқа ғилдиракли Model Y йўлтанламаслари Хитойдаги заводдан аллақачон мамлакатга етиб келган ва уларни етказиб бериш август ойида бошланади.
Ҳиндистон дунёдаги учинчи йирик автомобиль бозоридир ва унинг ривожланиши Tesla компаниясига бошқа минтақаларда сотувлар секинлашишини қоплашга ёрдам бериши мумкин. Иккинчи чоракда компания етказиб беришни ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,5 фоизга – 384 122 та автомобилгача камайтирди. Бу пасайиш компания тарихидаги энг ёмони бўлди ва пасайиш кетма-кет иккинчи чорак охирида қайд этилди.
Аввалроқ Tesla топ-менежменти компаниянинг Ҳиндистон бозорига кириши йўлидаги асосий тўсиқ юқори импорт божлари эканлигини, хорижда ишлаб чиқарилган 40 минг долларгача бўлган автомобиллар учун 70 фоизга етганини таъкидлаган эди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.