Ўзбекистон Тюмень картошкасини етиштириб, уни яна Россияга етказади

Ўзбекистон Тюмень картошкасини етиштириб, уни яна Россияга етказади

Ўзбекистон ҳамда Россиянинг КРиММ агрофирмаси республикада Тюмень уруғлик картошкасини етиштириш бўйича қўшма лойиҳани муҳокама қилмоқда, деб ёзади«Podrobno.uz».

КРиММ агрофирмасининг терминаллари орқали кунига 400 минг тоннагача картошка ва сабзавотлар юклаб юборилади. Ушбу маҳсулотларнинг бир қисми Ўрта Осиё мамлакатларига жўнатилади. Қабул қилиб олувчилардан бири Ўзбекистон бўлди, у ерга ҳозирча 3 минг тонна картошка етказилмоқда.

«Ўзбекистон билан тўлақонли ҳамкорликни йўлга қўйиш имконияти бор. Ушбу мамлакатга сафар чоғида Тюмень вилояти делегацияси савдо шерикларига уруғлик картошкани сотиб олиб, уни етиштиришни таклиф қилди. Шу тариқа, бизга май ойидаёқ, ёки ҳатто ундан ҳам эртароқ янги маҳсулотни етказишни йўлга қўйиш мумкин. Айнан ўша вақтда муайян танқислик юзага келади, ва Тюмен вилояти картошкани, шу жумладан, Узоқ Шарқдан ҳам қабул қилади», — деди агрофирма бош директори Геннадий Рязанов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!