Ўзбекистон 28 йилда камбағал давлатлардан бирига айланди

Ўзбекистон 28 йилда камбағал давлатлардан бирига айланди

Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги иқтисодий қарор (ислоҳот)лар омадсиз эмас, нотўғри бўлган. Тўғри қарорлар умуман бўлмаган, десак, хато бўлади. Тўғри қарорлар ҳам бўлган. Лекин иқтисодиётга ҳисобот берадиган бўлсак... Масалан, Ўзбекистонда 1992 йилда (ЯИМ) киши бошига 600 долларга тўғри келган бўлса, Хитойда 300 доллар бўлган. Хитойда ҳозир (бу кўрсакич) 8 минг доллар, бизда эса 1,5 минг доллар. Биз улардан икки баробар бойроқ эдик. 28 йилда улардан тўрт баробар камбағал бўлдик.

Мавзуга оид:

Қозоғистондан атиги 50 фоиз камбағал эдик. Ҳозир тўрт баробар камбағалроқмиз. Яъни бизнинг бошланиш даражамиз ниҳоятда баланд бўлган ва хоҳлайсизми-йўқ, энг ёмон аҳволга келиб қолганмиз. Ҳозир 40 та энг камбағал мамлакатлар ичига кирамиз. Бу ёмон қарорлар (меваси) бўлмай, билмадим, яна нима дейиш мумкин?

Беҳзод Ҳошимов

АҚШнинг Висконсин университети докторанти, 
Вейнарт ишбилармонлик маркази тадқиқотчиси, 
иқтисодчи


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!