2030 йилга бориб Ўзбекистон 10−15 миллиард кВт/соат электр энергиясини хорижга экспорт қила олади. Бу ҳақда 6 ноябр куни Ўзбекистонда бўлиб ўтган Европа иқтисодиёти кунлари мавзусида Spot нашрига берган интервюсида энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов маълум қилди.
«2030 йилда электр энергиясига бўлган эҳтиёж 120−125 млрд кВт/соат атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бизда кўплаб генерация объектлари мавжуд — тахминан 135 млрд кВт/соат. Инфратузилма тайёр бўлиши билан электр энергиясини Европага экспорт қилиш мумкин», — деди Энергетика вазирлиги раҳбари ўринбосари.
Гап электр энергиясини Европага «кабел коридори» — «яшил йўлак» орқали етказиб бериш ҳақида бормоқда. Ўзбекистон 2030 йилдан бошлаб мамлакатда ишлаб чиқарилган ортиқча «яшил» электр энергиясини Озарбойжон орқали Европага экспорт қилишни режалаштирмоқда. Июлда Остона шаҳрида Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон «Марказий Осиё — Озарбайжон — Европа» «яшил энергетика» йўлагини яратиш лойиҳаси бўйича протокол имзолаганди. Баҳорда Тошкентда бўлиб ўтган инвестициявий форумда энергетика тизимларини интеграциялаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Spot’нинг Европага экспорт қилинадиган электр энергияси нархи ҳақидаги саволига Мамадаминов нархни бозор белгилаши, лекин ҳар киловатт учун камида 4−5 цент бўлишини айтди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...
Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон Дональд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин Қўшма Штатлар Киевни қўллаб-қувватлашни камайтирса, Британия Украинага ўз қўшинларини жойлаштиришга мажбур бўлишини тан олди.
АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.
Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.
Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.
Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.
Еврокомиссия Финляндия чегара хизматига Россия билан чегарадаги ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун қўшимча харажатларни қоплаш учун 16 миллион евро ажратди.
Япония Россия президенти Владимир Путиннинг икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотларини ижобий баҳолади. Бироқ мамлакат Украинадаги вазият ўзгармагунча Москвага нисбатан санкциялар сиёсатини давом эттириш ниятида.
Россия Федерацияси Кенгаши вице-спикери Константин Косачёв ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Германия канцлерлигига номзод Фридрих Мерцнинг Россияга шарт қўйиш ҳақидаги баёнотини масъулиятсизлик, деб атади.