Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги жадал ислоҳотлар ва ўзгаришлар туфайли халқаро ҳамжамият эътиборини тортмоқда. Бу ўзгаришлар мамлакатдаги ички жараёнларга чуқур таъсир кўрсатиб, чет эл жамоатчилиги нигоҳида унинг янги қиёфасини шакллантиряпти. Euronews телеканали мунтазам равишда Янги Ўзбекистон ҳақидаги материаллар ва видеолавҳаларни эълон қилиш орқали кенг аудиторияга мамлакатнинг бой тарихий ва маданий мероси, сайёҳлик имкониятлари ҳамда кенг қамровли ислоҳотлар тўғрисида маълумот етказишга кўмаклашмоқда.

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Euronews сайтидаги "Ўзбекистондаги жадал ислоҳотлар жаҳон эътиборини жалб этмоқда" сарлавҳали мақолада мамлакатнинг халқаро майдонга чиқиши, Президент Мирзиёев ислоҳотлари сиёсат, иқтисодиёт ва фуқаролик жамиятини тубдан ўзгартириб, сезиларли халқаро қизиқиш уйғотаётгани таҳлил қилинган. збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йилда президентликка сайлангани демократлаштириш, иқтисодий ривожланиш ва глобал ҳамкорликка йўналтирилган кенг кўламли ислоҳотларнинг бошланиши бўлди. Бу ислоҳотлар ўтган йили Ўзбекистон умумхалқ референдуми орқали янги Конституцияни қабул қилганда янада мустаҳкамланди. Унда бутун мамлакат фуқароларининг фикр-мулоҳазалари инобатга олинди, бу эса мамлакатнинг янги тараққиёт босқичига ўтишини жадаллаштирди," дея таъкидланади Euronews материалида.

Материал Ўзбекистон Барқарор ривожланиш маркази ва Ислом цивилизацияси маркази томонидан маҳаллий тадқиқот муассасалари, таҳлилий марказлар ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда октябрь ойида Тошкентда ўтказилган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталигини ёритади. Тадбир Ўзбекистоннинг очиқлиги рамзи бўлди: унда сиёсий, ижтимоий, маданий, дипломатик ва иқтисодий соҳалардаги халқаро экспертлар, жумладан, Буюк Британия Лордлар палатаси аъзолари ва таниқли дипломатлар иштирок этди," — дейилади хабарда. "Ўзбекистон ислоҳотлари уни бошқарув соҳасида етакчига айлантирмоқда, либерал ва ислоҳотларга йўналтирилган партияларнинг яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларидаги ғалабаси эса мамлакат нафақат сўзда, балки амалда ҳам демократик ўзгаришларга интилаётганини кўрсатди."

Ташқи сиёсат масаласи ҳам журналистлар учун долзарб масала ҳисобланади. Шарқ ва Ғарбни боғловчи ҳамкорлик муносабатлари туфайли Ўзбекистон савдо, маданий алмашинув ва биргаликда ривожланиш учун янги йўналишларни очмоқда, қўшни давлатлар билан ҳам, жаҳон давлатлари билан ҳам алоқаларни мустаҳкамламоқда. Сербиянинг собиқ президенти Борис Тадич ушбу тренднинг мамлакат келажаги олдидаги мажбурият сифатида муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, у ўз изоҳларида Ўзбекистон ва Европа ўртасидаги яқинроқ алоқаларнинг ўзаро фойдасини таъкидлади, чунки Ўзбекистон ёшлари технологиялар ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик учун муҳим манба ҳисобланади. "Биз ҳамкор сифатида бир-биримизга керакмиз," — деди у. Гданск университети профессори, гендер тенглик бўйича эксперт Малгожата Ствол бу ютуқларни юқори баҳолади: "Сўнгги йилларда Ўзбекистон хотин-қизларнинг турли соҳаларда иштирокини кенгайтира бошлади. Аёллар сиёсий етакчи сифатида сайлов жараёнларида тобора кўпроқ иштирок этмоқда," — деди у.

Президент Шавкат Мирзиёев ислоҳотлар бошланганидан буён Ўзбекистоннинг мамлакатни бошқаришда очиқлик ва замонавий ёндашувларга содиқлигини таъкидлади. Бу ўзгаришлар нафақат иқтисодиёт, сиёсат ва халқаро интеграцияни модернизация қилишни, балки маданий алоқаларни кучайтиришни ҳам ўз ичига олади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ислом цивилизацияси маркази, Туризм қўмитаси ва Uzbekistan Travel компанияси билан ҳамкорликда йирик медиа компания томонидан мамлакатдаги маданий ва иқтисодий ўзгаришларни ёритувчи бир қатор мақолалар ва видеолавҳалар тайёрланди ва эълон қилинди.

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Буюк Ипак йўли бўйлаб саёҳат ҳақида ҳикоя қилувчи Euronews дастури энг ёрқин нашрлардан бирига айланди. У томошабинларни Самарқанд ва Бухоро каби қадимий ўзбек шаҳарларининг тарихи билан таништирди. Томошабинларга "Афросиёб" тезюрар поездида ноёб сайёҳлик йўналиши бўйлаб саёҳат қилиш, Афросиёб археологик ёдгорлиги сингари тарихий жойларга ташриф буюриш ва Боғизоғондаги кўп асрлик шароб тайёрлаш анъаналарини ўрганиш имконияти тақдим этилди.

Бутун дунё сайёҳлари Euronews томонидан тайёрланган Ўзбекистон пазандачилик санъатига бағишланган махсус материали орқали мамлакатнинг гастрономик анъаналарига ошно бўлишлари мумкин."Дегустация анъаналари: Ўзбекистонда гастрономик туризм" номли мақолада машҳур ўзбек таомлари ҳақида умумий маълумот берилган. Жумладан, мамлакатнинг ошпазлик бойлиги ҳисобланган ва ҳар бир ҳудудда ўзига хос тайёрланиш усулларига эга бўлган палов ҳақида ҳам батафсил ҳикоя қилинган.

Ўзбекистон: жадал ислоҳотлар ва жаҳон миқёсидаги эътироф Euronews нигоҳида

Яна бир материал асрлар давомида Ўзбекистон учун маданий аҳамиятини сақлаб келаётган қадимий санъат — ипакчилик ҳақида ҳикоя қилади. "Unraveling the art of silk production in Uzbekistan" мақоласида авлоддан авлодга ўтиб келаётган ва бугунги кунга қадар мамлакатнинг ташриф қоғози бўлиб қолаётган ипак ишлаб чиқаришнинг анъанавий усуллари ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон креатив иқтисодиётни ривожлантириш, маданий меросни тарғиб қилиш ва халқаро конференция ва форумларни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари билан жаҳон ҳамжамияти эътиборини жалб қилишда давом этмоқда. "Ўзбекистон креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон конференциясини ўтказмоқда: Глобал креативлик келажагини шакллантириш" номли мақоланинг диққат марказида глобаллашув шароитида креатив секторни ривожлантириш ва унинг барқарор ривожланишга қўшган ҳиссаси истиқболлари билан боғлиқ масалалар бўлди. Ўзбекистон ўзининг бой тарихи ва замонавий ислоҳотлардан илҳомланиб, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъат соҳасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташаббусларни илгари сурди.

"Ўзбекистон мероси: Самарқанд конгресси Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказининг аҳамиятини таъкидлайди" ва "Халқаро даражадаги олимлар Ўзбекистоннинг маданий тикланишини қўллаб-қувватламоқда" каби бир қатор репортажлар Ўзбекистоннинг маданий тикланиш соҳасидаги саъй-ҳаракатларининг халқаро миқёсда эътироф этилиши ва қўллаб-қувватланишига бағишланган. Ислом цивилизацияси марказининг улкан вазифасини рўёбга чиқаришга буюк ўзбек аждодларининг жаҳон цивилизацияси хазинасига қўшган улкан ҳиссасини бутун дунёга намойиш этишга қаратилган ислоҳотларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ташаббус доирасида яқин кунларда Euronews телеканалида қадимий Ўзбекистоннинг буюк сиймолари ва уларнинг бебаҳо мероси ҳақида сўзловчи махсус видеороликлар эфирга узатилади. Бундан ташқари, бугун кечқурун Ислом цивилизацияси маркази, Маданият вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, шунингдек, мамлакатнинг етакчи музей ва кутубхоналари билан ҳамкорликда ташкил этган Маданий мерос ҳафталиги ҳақида махсус репортаж намойиш этилади. Ушбу репортаж Ўзбекистоннинг ажойиб тарихи ва бой маданий анъаналарини ёритиб беришга ҳамда мамлакатнинг ноёб меросини жаҳон аудиториясига тарғиб қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини таъкидлашга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Совуқ, қор ва ёмғир: янги ҳафта учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.

«Қиёмат музлиги» кутилганидан тезроқ хавф сола бошлади

«Қиёмат музлиги» шиддат билан эримоқда – бутун дунё бўйлаб глобал сув тошқини хавфи кучаймоқда.

Россия ўз дўстини ёрдамсиз ташлаб қўймоқчи эмас

Россиядаги кескин ижтимоий-иқтисодий инқироз, сариёғ ва картошка тақчиллиги, сут маҳсулотлари нархининг кўтарилиши авж олган бир пайтда Кремль коммунистик Кубани кулфатда қолдирмаяпти.

Бугун кечқурун ва кундузи ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Бугун тунда Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида ёмғир бошланади ва тушгача давом этади. Ёғаётган ёмғир қорга айланиш эҳтимоли бор.

Ер юзининг энг гўзал аёли аниқланди

Австралиялик модель Жессика Лейн “Miss Earth” (Ер гўзали) танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда танловнинг You Tube каналида хабар берилди.

Афғонистон варианти Украина учун мос деб топилди

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари лавозимига номзод Кая Каллас Украинадаги уруш «Афғонистондаги уруш каби» тугашини истайди.

Франция Россияни 230 миллион евро билан қўллаб-қувватлади

CREA энергия ва тоза ҳаво тадқиқот маркази таҳлилчиларининг маълумотларига кўра, октябрь ойида Европа Иттифоқининг Россиянинг қазиб олинадиган ёқилғисининг энг йирик импортчиси Франция бўлиб...

«Барселона»га иккита гол урган клуб «Реал» устидан кулди (фото)

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-турида «Барселона» сафарда «Црвена Звезда»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди.

Тибо Куртуа "Реал"нинг ашаддий душманларидан бирига ўтиб кетиши мумкин

“Реал” дарвозабони Тибо Куртуа ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

Чеченлар «қалбида Худо бўлмаган корейслар билан алоқада бўлмайди»

Ахмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийлариАхмат раҳбари Шимолий Корея ҳарбийларига қарши чиқди.га қарши чиқди.

Мактабларда кузги таътил вақти эълон қилинди

10-ноябрдан навбатдаги чорак бошланади.

Президентдан “дух” олган Омонбоевага суд ҳукми ўқилди

У Навоий шаҳар ҳокими номидан фойдаланган ҳолда тадбиркорнинг кўп миқдордаги пулини қўлга киритган.

Митхун Чакраборти мусулмонларни ўлдириш билан таҳдид қилди

«Сизларни (мусулмонларни) бўлак-бўлак қилиб, мурдаларингизни дарёга эмас, ерларингизга ташлаймиз».

Алишер Усмонов номзодини 103та давлат қўллаб-қувватлади

Расмий сайлов маросими 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Тезкор ахборот: Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво оқими кириб келади

Жорий йилнинг 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Ғарбда Зеленский сулҳни бузганликда айбланган

Украинада тинчлик ўрнатилишига халақит бермоқда.

КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?

Жанубий Корея разведкаси Шимолий Корея қўшинлари Курск вилоятидаги жангларда қатнаша бошлаганини тасдиқлади.

Россиянинг Исроилга талаби: «Умид қиламизки, такрорланмайди»

Россия ҳарбийлари октабр ойида Суриядаги Хмеймим авиабазаси яқинида берилган зарбалар туфайли Исроилга ўз баёнотини тақдим этди ва бу каби ҳаракатлар мақбул эмаслигини эълон қилди.

Эрдўғон Россия ва Хитойни нега олқишлади?

Туркия раҳбарининг сўзларига кўра, «агар қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш давом этса, Исроил тобора тажовузкор бўлади».

Залужний Украина президенти "рол"ига тайёргарлик кўрмоқда

Украина давлат хизматчилари синфини тубдан янгиланиши айтилмоқда.

Кремль тасдиқлади: Путин Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан Украинани муҳокама қилди

Украинадаги уруш мавзуси Россия президенти Владимир Путин ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Вазирлар кенгаши раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг телефон орқали суҳбатида муҳокама қилинди.

Россия Ғарбни Каспий денгизига киритмасликка ваъда бермоқда

Россиянинг Каспий денгизи минтақасида қулай жойлашувга эга бўлган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги «Ғарбнинг норозилиги ва қаршиликларига сабаб бўлмоқда».

Тиббий анжомлар етишмагани учун шифохона бир ёшли болани сақлаб қолиш учун ҳеч нарса қила олмади

ЖССТ томонидан ташкил этилган тиббий миссия уни Ғазо секторидан олиб чиқишга уринган, аммо муваффақиятсизликка учраган, чунки Исроил ҳарбийлари бу бир ёшли боланинг анклавни тарк этишини тақиқлаган.

Россия ўз ишини бошлади

Россия армияси Украинадаги нишонларга яна камикадзе дронларини учиришни бошлади.

Daily Express: Путин Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги энг катта хавфни яратди - биз Россияни жиддий қабул қилишимиз керак

Россия президентининг таъкидлашича, унинг хатти-ҳаракатлари НАТО кенгайишига ҳақли жавобдир.

Бразилия Олий суди биноси яқинида иккита портлаш содир бўлди

Расмийларга кўра, портлаш оқибатида ҳалок бўлган одам Олий суд биносига киришга уринган.

АҚШ халқаро ҳуқуқ ғоясини масхара қилар экан, Исроилни тўхтатиб бўлмайди

Исроил қуролларининг қарийб 95 фоизи Қўшма Штатлар ва Германиядан келади.

Маскнинг «аҳмоқ» деган изоҳини Шольц рад этди

Шольц, шунингдек, Германияда ҳукмрон коалициянинг қулаши борасида канцлерни масхара қилган Трамп тарафдори ва технология миллиардери Илон Маскнинг сўнгги танқидларини рад этди.

«Сиз хонада бўлганлар билан рақсга тушасиз», деди Шольц Трамп ҳақида

Германия канцлери Олаф Шольц ҳам якшанба куни Трамп билан Европага «тинчлик қайтиши» йўлида биргаликда ишлаш ҳақида гаплашди.

Трамп ва Путин ўртасидаги суҳбат

Трамп Украина бўйича Путин билан гаплашиб олган.

Самарқандда автобус мактаб ўқувчисини уриб кетди, оқибатда у ҳалок бўлди

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида пахта қўшиб ёзиш давом этмоқда

Бўка тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Т.Б пора олаётган вақтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушланган.

АҚШнинг Кентукки штатида кимёвий завод портлади: сўнгги маълумотлар

АҚШнинг Кентукки штатининг Луисвилл шаҳридаги Givaudan кимёвий заводида юз берган кучли портлашдан кейин 11 киши шифохонага ётқизилди. Расмийлар атмосферага заҳарли моддалар тарқалиши эҳтимоли ҳақида гапирмоқда, маҳаллий шифохоналар эса кимёвий заҳарланиш жабрдийдаларини қабул қилишга ҳозирлик кўрмоқда.

Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш тарафдорларини асосий лавозимларга тайинлади

Кремль Доналъд Трамп Оқ уйга қайтганидан кейин АҚШ билан муносабатлардаги кескинлик бироз пасайишига умид қилмоқда.

Пентагонни ошкор қилган Жек Тейшейра 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Маълумотлар ошкор этилишида Россиянинг Украинага бостириб кириши билан боғлиқ ҳужжатлар бўлган. Тейшейра шу йил бошида миллий мудофаа маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов бўйича айбини тан олди.

"Пайпоқлар уюми атрофида йиртилган кийимлар, синган стол оёқлари, йиртилган Қуръон нусхалари, «Мен сени севаман» деб ёзилган қизил айиқча ва Аристотел ҳақидаги китоб ётибди"

Ҳужумдан сўнг Ливан шимолидаги қишлоқ аҳолиси Исроил кўчирилган одамларни нишонга олганидан хавотирда.

Жанубий Корея Курскда КХДР қўшинлари борлигини тасдиқлади

Пхенян томонидан Россияга юборилган Шимолий Корея аскарлари россиялик иттифоқчилар билан бир қаторда Украинага қарши жанговар операцияларда қатнашмоқда, деб хабар қилди Жанубий Корея жосуслик агентлиги.

Кучли ҳужумлар ҳафтаси, Блинкен Трамп қўрқуви фонида Брюсселга борди

Дам олиш кунларида ҳар икки томон тунда рекорд даражадаги дрон ҳужумларини амалга оширди.

Эрдўған: «Ҳали ҳам Асаддан умид қиламан...»

Туркия Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш учун қўлини чўзди ва бу қўшни давлатда тинчлик ўрнатилишига ҳисса қўшишига ишонади.

БМТ: Ғазода тинч аҳолининг мисли кўрилмаган даражада ўлдирилишини қайд этдик

Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Наблус, Салфитга бостириб кирди. Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда.