Американинг The Washington Post газетаси Доналд Трамп президентлиги даврида мамлакатни тарк этишни хоҳловчи АҚШ фуқаролари учун тавсияларни чоп этди.
Қайд этилишича, АҚШ фуқаролари учун энг машҳур йўналишлар Канада, Буюк Британия, Австралия, Янги Зеландия ва Ирландия бўлиши мумкин. Бу мамлакатларнинг барчасида расмий тил инглиз тилидир. Шу билан бирга, мақолада тўлиқ ҳуқуқли муҳожир бўлиш жуда қийин ва қиммат бўлиши мумкинлиги таъкидланади.
Таъкидланишича, муҳожирларга ёрдам кўрсатувчи Expatsi компаниясининг веб-сайтидаги трафик АҚШ сайловлари натижалари маълум бўлганидан кейин бир неча соат ичида ойлик даражага етган ва бир неча кун ичида сотувлар ҳажми ошгани маълум бўлди.
10 ноябрь куни Villa Vie Residences Доналд Трамп президентлиги даврида АҚШдан ташқарида бўлишни хоҳловчилар учун дунё бўйлаб тўрт йиллик саёҳатни йўлга қўйгани хабар қилинган эди. Villa Vie Residences круиз кемаси салонининг нархи камида 266 минг долларга тушади. Трампдан норозилар саёҳат вақтида 140 та давлатга ташриф буюриши мумкин бўлади.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев Грузияда инқилобга уриниш содир бўлаётганини даъво қилиб, бу Украинада илгари кузатилган воқеаларни эслатишини қўшимча қилди.
Гвинеянинг Нзерекоре шаҳрида футбол фанатлари ўртасида келиб чиққан тўқнашувда 100 дан зиёд одам ҳалок бўлди. Бу якуний рақам эмас, чунки жароҳатланганлар жуда кўп.
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкинлиги, тегишли битим икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан имзолангани хабар қилинганди.
Франция президенти Эммануэль Макрон француз ҳарбийлари томонидан 1944 йилда амалга оширилган қатлиомни расман тан олди. Бу ҳақда у Сенегал раҳбариятига фожианинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган мактубида гапирган.
Исроил миллий хавфсизлик вазири ва ўта ўнг қанот «Оцма Йехудит»партияси етакчиси Итамар Бен-Гвир барча масжидларда азон айтишда қўлланилаётган овоз кучайтиргичларни мусодара қилишни буюрди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.