Япония, АҚШ ва Жанубий Корея яна қўшма ҳарбий машғулот бошлади
“Reuters” хабар беришича, бугун Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шарқий Хитой денгизида жорий йил июнь ойидан бери иккинчи бор “Freedom Edge” номли ҳарбий машқ ўтказишни бошлади.
Қайд этилишича, машғулот уч давлат мудофаа вазирлари томонидан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик меморандумига мувофиқ уюштирилган. Мазкур ҳужжат имзоланиши чоғида томонлар Корея ярим ороли, Ҳинд-Тинч океани минтақаси ва бошқа ҳудудларда тинчлик, барқарорликка ҳисса қўшишга содиқлигини билдирган.
Навбатдаги машқда Япония томонидан “Хагуро” эсминеци (ҳарбий кема тури), Orion P-3 қўриқчи самолёти, F-15 ва Mitsubishi F-2 қирувчи учоқлари ҳамда Boeing E-767 ҳаво лайнери иштирок этмоқда. Жанубий Корея икки эсминец, жумладан “Соэ Рю Сон Рён”, Orion P-3 қўриқчи самолёти ва F-15 қирувчи учоғини ажратган. АҚШдан эса атом авиаташувчиси, “Жорж Вашингтон”, “Higgins” эсминецлари, “McCampbell”, “Dewey”, Boeing P-8 Poseidon қўриқчи ясси кемаси, F-15 ва F-18 қирувчи самолётлари, Boeing KC-135 транспорт танкерлари келган.
Машғулот давомида бешинчи авлод қирувчи самолётлари бир неча соҳадаги юқори даражали мудофаа инфратузилмасига интеграция қилинади. Бундай ҳаво кемалари ракета, ҳаво ҳужуми ва сув ости кемаларига қарши мудофаа бўйича комплекс, шунингдек қароқчиликка қарши ҳарбий амалиёт ва кибер ҳужумга қарши ҳимоя машқида синаб кўрилади.