БМТ: Ғазода тинч аҳолининг мисли кўрилмаган даражада ўлдирилишини қайд этдик
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 404 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Ғазо маркази, Байт Лаҳия ҳамда Бурейж, Жабалия ва Нусейрат лагерларига ҳужум қилди. 24 соат ичида 64 киши вафот этди. Уруш бошланганидан буён 43665 киши шаҳид бўлди.
▪️2023 йилнинг 7 октябрь куни Исроил армияси Ғазо секторига ҳужумлар бошлаганидан бери Ғазо ва босиб олинган Ғарбий Соҳилда 12 мингдан ортиқ талаба, 564 нафар ўқитувчи ҳалок бўлди, 567 та мактаб бомбардимон қилинди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия ҳудудида "Меркава" танкини экипажи билан йўқ қилди, шунингдек, Ал-Кассасиб ҳудудидаги уйга жойлашиб олган босқинчи аскарлар тўдасига зарба берди. Байт-Лахияда ҳам 7 босқинчи йўқ қилингани айтилди.
▪️БМТ: Ғазода тинч аҳолининг мисли кўрилмаган даражада ўлдирилишини қайд этдик. Исроил халқаро ҳуқуқ асосларини мунтазам равишда бузмоқда.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Женин, Наблус, Салфитга бостириб кирди. Женин шаҳрида шиддатли жанглар кетмоқда.
▪️ "Ҳизбуллоҳ" Ливан жанубида қуруқликдаги амалиётлар бошланганидан буён 100 дан ортиқ босқинчини йўқ қилгани ва 1000 ишғол аскарини яралаганини эълон қилди. Кечаги ҳужумлар давомида Исроилга қарши 20 та ҳарбий амалиёт ўтказилди. Бен Гурион аэропорти фаолияти фалаж бўлди.
▪️ Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроилнинг Ливан бўйлаб бомбардимон қилишлари натижасида 32 киши ҳалок бўлди, улардан 4 нафари бола, 51 киши яраланди. Зарбалар Ҳарек Храйкдаги Дар ал-Ҳавра тиббиёт марказига берилган.